Ўзбекистон йўллари тоифаларга ажратилди

дорога
Фото: автострада

“Йўл харитаси”ни амалга ошириш доирасида Ўзбекистондаги автомобиль йўллари уч тоифага бўлинди, деб ёзади Norma.

4 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан мамлакатдаги автомобиль йўлларининг рўйхатлари тасдиқланди. Энди йўллар тоифаларга бўлинади:

  • халқаро аҳамиятдаги йўллар (умумий узунлиги 3833 км бўлган 11 та объект);
  • давлат аҳамиятига эга йўллар (умумий узунлиги 14 316 км бўлган 240 та объект);
  • маҳаллий аҳамиятга эга йўллар (умумий узунлиги 24222 км бўлган 1818 та объект).

Рўйхатлар 2025 йил 1 январдан кучга киради.

Шунингдек, Транспорт вазирлигига бир ой муддатда умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларида жойлашган кўприк иншоотлари рўйхатини тасдиқлаш топширилди, дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.