Ўзбекистон “яшил” саноатни ривожлантириш учун 9 млн. евро маблағни жалб қилиш тўғрисида келишув имзолади

Фото: Минэкономфин

Дубайда бўлиб ўтган БМТнинг COP28 иқлим конференциясида Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегацияси Германия кўмагида Марказий Осиёда Минтақавий дастурлар кластери билан 9 миллион евролик лойиҳани ишга тушириш бўйича келишув имзолади.

Лойиҳа хусусий секторга яшил саноатни ривожлантиришда, жумладан барқарор иқтисодий ва саноат сиёсатини ишлаб чиқишда, иш жойларида ўқитишда, билимларни беришда ва халқаро алоқаларни ўрнатишда ёрдам беришга қаратилган.

Лойиҳа хусусий секторни ресурслардан тежамкор ва барқарор ишлаб чиқариш учун яшил технологияларни мослаштириш, шунингдек, карбонат ангидрид газини ўлчаш ва сертификатлаш бўйича ўқитишни қўллаб-қувватлайди.

Лойиҳа иштирокчилари карбонат ангидридни ўлчаш ва сертификатлаш бўйича ўқитилади. Бундан ташқари, Германия томони Ўзбекистонга СО2 сертификатларини хорижда сотишда кўмак беради ва Европа Иттифоқининг трансчегаравий углерод бошқаруви тизимига мослашишга ёрдам беради.

Лойиҳага Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига мойил бўлган ҳудудлари ва тармоқлари жалб этилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.