Ўзбекистон Энергетика вазири энергия истеъмоли паст ташкилотлар “топ-10” лигини тузади

Линии электропередач
Источник: unsplash.com

Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Энергетика вазирлиги томонидан энергия сиғими энг юқори ва энг паст бўлганларнинг “10 талиги” юритилиб, оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

Ҳар бир ташкилот раҳбарларига энергия самарадорлиги бўйича KPI жорий этилади. Шунингдек, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганликлари учун амалдаги тарифга ўсувчи коэффициентни қўллаган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиш, истеъмолчилар томонидан мажбурий энергия аудити ўтказиш натижасида белгиланган чора-тадбирларни муддатида бажарилмаслиги, ушбу чора-тадбирлар бажарилишидан иқтисод қилиниши кутилган ёқилғи-энергетика ресурслари қиймати миқдорида жарима  қўллаш тартибини жорий қилиш масаласи ўрганилмоқда.

Бундан ташқари, истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, энергия аудити фақат халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилади. Аудит асосида ташкилот ва корхоналар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларнинг ижроси назорат қилинади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.