Ўзбекистон энг тез мобил интернетга эга мамлакатлар рўйхатида 99-ўринни эгаллади
Ookla компанияси рейтинги муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилнинг ноябрь ойида бутун дунё бўйлаб мобил интернет тезлиги ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизга ошган. Абонентдан маълумотларни узатишнинг ўртача тезлиги 11 Мбит/с ни ташкил этган, бу 2022 йил ноябрига нисбатан 18,5 фоизга юқори.
Рейтингга кўра, Россия Ўзбекистонни (99-ўрин), Индонезияни (100-ўрин) ва Тунисни (101-ўрин) олдинга “ўтказиб юборган”. Рўйхатда биринчи учта ўринни БАА, Қатар ва Қувайт эгаллаган. Рейтингнинг сўнгги ўринларида эса Афғонистон (144-ўрин) ва Куба (145-ўрин) келмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар