Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида 140-ўринни эгаллади

Источник: Transparency International

Transparency International халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон энг яхши натижани қайд этди — 102-ўрин (37 балл). Қирғизистон 27 очко билан 144, Тожикистон 25 очко билан 150, Туркманистон 19 очко билан 169-ўринни эгаллади.

Рейтингда 88 балл билан Дания, Финдландия ва Янги Зеландия етакчиликни қўлга киритди. Энг ёмон кўрсаткични Жанубий Судан (11 балл), Сурия ва Сомали, (13 баллдан), Венесуэла (14 баллдан) қайд этди.

Қайд этиб ўтамиз, индекс 180 та мамлакатни ва ҳудудни, экспертларнинг баҳоси ва тадбиркорлар орасидаги сўровлар натижаларига асосланган ҳолда, уларнинг давлат секторида коррупция даражасини қабул қилиши бўйича  тартибга солади. Индексда нолдан 100 гача бўлган шкала қўлланади, унда 0 коррупциянинг энг юқори даражасини билдиради, 100 – энг паст.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.