Ўзбекистон космик фазо ва бошқа осмон жисмлари тўғрисидаги шартномага қўшилмоқда
Сенаторлар 55-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан Ой ва бошқа осмон жисмлари (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) фаолият принциплари тўғрисидаги Шартномага қўшилиши тўғрисида»ги Қонунни маъқуллади.
Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш, космоснинг барча ҳудудлари ва осмон жисмларига эркин кириш, шунингдек, халқаро космик лойиҳаларда, ресурслар ва билимлар алмашинувида қатнашиш имкониятларини очиб беради.
Мажлисда бугунги кунда космик фаолият жаҳон ҳамжамиятининг глобаллашуви ва ахборотлаштириш жараёнида муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Мазкур Шартнома 1967 йил 10 октябрда кучга кирган ва 2024 йил ҳолатига кўра, унга 114 та мамлакат қўшилган.
Шарҳлар