Ўзбекистон Legatum Институтининг фаровонлик индексида юқорироқ поғонага кўтарилди

Фото: https://www.prosperity.com/

Ўзбекистон Legatum Институтининг фаровонлик индексида 167 та давлат орасида 100-ўринни эгаллади. 2011 йилдан буён Ўзбекистон рейтинг жадвалида 13 поғонага кўтарилди. “Ўзбекистон ижтимоий капитал ва соғлиқни сақлаш соҳасида энг самарали, аммо атроф-муҳит соҳасида энг заиф. Ўн йил олдинги энг катта яхшиланиш корпоратив шароитларда бўлди”, – дейилади институт баёнотида.

Рейтингда Қозоғистон 69, Қирғизистон 94, Туркманистон 107, Тожикистон 113-ўринни эгаллаган.

Рейтингда Дания етакчилик қилаётган бўлса, Жанубий Судан охирги ўринда бормоқда.

2019 йилда Ўзбекистон 167 та мамлакат ичида 103-ўринни эгаллаган эди.

Legatum (The Legatum Prosperity Index) Институтининг фаровонлик индекси Британиянинг The Legatum Institute таҳлил марказининг бирлашган кўрсаткичи бўлиб, дунё мамлакатлари ютуқларини уларнинг фаровонлиги ва равнақи нуқтаи назаридан баҳолайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.