Ўзбекистон Лондон фонд биржасида евробондларни жойлаштирмоқчи
Ўзбекистон Лондон фонд биржасида сўмда номинацияланган еврооблишацияларни жойлаштирмоқчи, деб ёзади “Спутник” нашри.
Долларлардаги янги 10 йиллик қоғозлар ва сўмлардаги евробондларни уч ёки беш йилдан кейин узиш билан таклиф этиш бозор шароитларига боғлиқ бўлади.
Жойлаштириш ташкилотчилари — Citi, “Газпромбанк”, J.P. Morgan ва MUFG, юридик консультант — Dentons.
«Газета.uz» нашрининг аниқлик киритишича, миллий валютадаги халқаро облигацияларни чиқаришдан олинадиган тушумлар Ўзбекистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) дастури доирасида БРМни молиялаштириш учун фойдаланилади.
Айланмаси беш ёки ўн йил муддатли ва умумий ҳажми мос равишда йиллик 4,75% ва 5,375% даромад билан 1 млрд долларни ташкил қилувчи еврооблигациялар илк бор Ўзбекистон томонидан 2020 йил февраль ойида жойлаштирилганди. Ўшанда евробондларга бўлган талаб 8,5 млрд доллардан ошганди.
Шарҳлар