Ўзбекистон Марказий банки “Газпромбанк”нинг UnionPay карталари блокировка қилинишига изоҳ берди
Ўзбекистон Марказий банки ва мамлакат банклари “Газпромбанк”нинг UnionPay карталарини блокировка қилмаган, дея хабар беради регулятор матбуот хизмати.
“Марказий банк ва маҳаллий банклар UnionPay карталари фаолиятини блокировка қилмаган. Тўлиқроқ маълумотни UnionPay вакилларидан олиш мумкин, деб ҳисоблаймиз”, — дейилади Ўзбекистон Марказий банкининг хабарида.
Ўзбекистон Марказий банки 2022 йил январь ойида “Газпромбанк”нинг мамлакатимиздаги ваколатхонасини аккредитациядан ўтказганди. Ўтган ҳафтада “ТАСС” мамлакат бўйлаб банкоматларда UnionPay карталаридан нақд пул ечиб бўлмагани ҳақида хабар берди.
Аввалроқ Ўзбекистон, шунингдек, Туркия, БАА, Қозоғистон, Венгрия, Ҳиндистон, Хитой ва бошқа мамлакатлар банклари Россиянинг “Газпромбанк”и томонидан чиқарилган UnionPay карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.
Шарҳлар