Ўзбекистон Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси икки банкка нисбатан жарима қўллади

ЦБ Узбекистана инвестировал в зарубежные ценные бумаги
Источник: flectone.ru

Ўзбекистон Марказий банки ҳузуридаги Банк назорати қўмитаси икки банкни жаримага тортди, 20 дан ортиқ молия институти эса огоҳлантириш олди.

Текширувлар давомида аниқланган қонунбузарликлар учун иккита банк ва битта микромолия ташкилотига жарима солинган.

Яна 27 та банк, еттита микромолия ташкилоти ва иккита тўлов тизими оператори тўлов тизимлари ва ташкилотларининг устав капиталига қўйиладиган талабларга риоя қилмагани, Марказий банкнинг кўрсатмаларига, шунингдек, уларга ноқонуний даромадларни қонунийлаштириш қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя этмагани учун огоҳлантиришлар олди.

Банклар ва микромолия ташкилотлари раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, пруденциал меъёрларга риоя қилиш чораларини кўриш топширилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.