Ўзбекистон – Марказий Осиёда пенсияга чиқиш ёши энг паст бўлган давлат
Бугунги кунда, Марказий Осиё давлатларида пенсияга чиқиш ёши – аёлларда 55 ёшдан 61 ёшгача, эркакларда эса 60 ёшдан 63 ёшгача бўлган ёшни ташкил этмоқда.
Хусусан, 2024 йил июль ойи ҳолатига кўра:
Ўзбекистонда – эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёшдан;
Қозоғистонда – эркаклар 63 ёш, аёллар 61 ёшдан;
Қирғизистонда – эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
Тожикистонда – эркаклар 63 ёш, аёллар 58 ёшдан;
Туркманистонда – эркаклар 62 ёш, аёллар 57 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
Аввалроқ, Ўзбекистон “Allianz Pension Ranking 2023” пенсия рейтингидаги 75 та мамлакатлар қаторида 71-ўринни эгаллагани ва пенсия ёши қайта кўриб чиқилиши таклиф этилаётгани ҳақда хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар