Ўзбекистон МДҲ давлатларида меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш тарафдори
Ўзбекистон МДҲ давлатларида меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда (оргнабор) ишга жалб қилиш механизмларини тезроқ жорий этиш тарафдори, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг онлайн учрашуви чоғида. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзади.
«Кейинги амалий қадам давлатларимизнинг иқтисодий ўсиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, МДҲ меҳнат бозорини яхшилаш бўйича қўшма чоралар бўлиши керак. Биз Ҳамдўстлик давлатларида меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган тартибда ишга жалб қилиш механизмларини тезроқ жорий этилишини қўллаб-қувватлаймиз».
Расмий маълумотларга кўра, 2020 йил якунида хорижий мамлакатларда 1,6 млн, шу жумладан Россияда 1,1 млн ўзбекистонлик ишлаган (бу иқтисодий фаол аҳолининг 20% га яқини).
Шарҳлар