Ўзбекистон МСК сайловларни кузатиш бўйича миссия – ДИИҲБ тавсияларини жорий этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқди

Фото с сайта verelq.am

28 октябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) нингДемократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси (ПА)нинг сайловларни кузатиш миссияси 27 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловларининг дастлабки натижалари ва хулосалари бўйича баёнотини тақдим этди.

Миссия таркибига Тошкентда жойлашган 17 нафар асосий гуруҳ экспертлари ва бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлаштирилган 26 нафар узоқ муддатли кузатувчилар кирди. Сайлов куни 33 давлатдан 322 нафар кузатувчи, жумладан ДИИҲБдан 223 нафар узоқ муддатли ва қисқа муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ ПАдан 56 нафар делегат жалб этилди.

Рўйхатга олинган бешта сиёсий партиянинг барчаси қонунда кўзда тутилган тенг шароитларда сайловолди ташвиқотини эркин ўтказиш имкониятига эга бўлди, дея эътироф этади ЕХҲТ экспертлари.

Шу билан бирга, кузатувчиларга кўра, партияларнинг сайловолди ташвиқотлари суст кечган ва ҳукмрон партияга ёки бир-бирининг сиёсатига қарши чиқмаган.

ДИИҲБ барча даражадаги сайловларга ва белгиланган муддатларга риоя қилган ҳолда тайёргарлик кўриш самарадорлигини таъкидлади.

Кузатувчилар МСК мажлисларининг реал вақт режимида трансляция қилиниши ва унинг қарорлари зудлик билан эълон қилиниши шаффофликка хизмат қилганини қайд этади.

2023 йилги Конституцияга киритилган ўзгартиришлар муомалага лаёқатсиз деб топилган ва озодликдан маҳрум этилган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига қўйиладиган умумий чекловларни бекор қилди, бу халқаро стандартларга мос келади ва ДИИҲБнинг аввалги тавсияларига жавоб беради, дейилади ҳужжатда.

ЕХҲТ аёлларнинг сайлов ҳуқуқлари кенгайганини ижобий баҳолади. “Ушбу сайловларда аёллар учун гендер квотаси 30 фоиздан 40 фоизга оширилди. Аёллар Қонунчилик палатасидаги 150 ўриннинг 47 тасини эгаллаб, номзодларнинг 45 фоизини ташкил қилди”, — дейди кузатувчилар.

Ҳужжатда айтилишича, ДИИҲБнинг аввалги тавсиясига жавобан, овоз бериш ҳуқуқи бўйича шикоят бериш учун йиғимлар бекор қилинган. Сайлов комиссиялари ва маъмурий судлар томонидан сайловга доир низоларни кўриб чиқиш муддатлари илғор халқаро тажрибларга мос келади.

сайлов комиссияларига келиб тушган барча шикоятларни махсус реестрда мажбурий рўйхатга олиш, шунингдек, комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида шикоятчиларни хабардор қилиш ва қарорлар қабул қилинганида уларнинг ҳозир бўлишига имкон бериш талаби ДИИҲБнинг олдинги тавсияларига мос келадиган босқичма-босқич ўзгаришлар ҳисобланади.

Шунингдек, ДИИҲБ бир неча марта овоз бериш ва сайлов кампанияси учун молиявий ҳисоботларни тақдим этиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилганини қайд этади.

Барча партиялар вакиллари ўртасида ҳафтада беш марта дебатларни биргаликда ташкил этиб, жонли эфирда намойиш этган бешта хусусий телеканалнинг ташаббуси ижобий баҳоланди. Мутахассислар Ўзбекистон тарихида илк бор ахборот сайти томонидан сайловолди дебатлари ташкил этилганига ҳам эътибор қаратади.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, баҳс-мунозаралар номзодларга ўз фикрларини билдириш ва кун тартибини муҳокама қилиш учун яхши платформа бўлган. Шу билан бирга, миссиянинг фикрича, трансляция вақти – 17:00, ва ундан кейинроқ прайм-тайм – мунозаралар учун потенциал аудиторияни камайтирган.

Дастлабки баёнотда айрим камчиликлар ҳам кўрсатилган. Хусусан, маҳалла қўмиталари сайлов жараёнининг турли жабҳаларида фаол иштирок этаётгани, партияларга алоқаси бўлмаган номзодларни кўрсатиш имконияти йўқлиги ва бошқалар қайд этилган.

Миссия Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан ДИИҲБ тавсияларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилгани ҳамда сайлов ислоҳотларини давом эттириш ниятлари ҳақида маълум қилинганини мамнуният билан қайд этади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.