Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Америка дронларини харид қилгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги АҚШдан Puma 3 AE дронлари харид қилингани тўғрисидаги хабарларни рад этди, деб ёзади «Фергана» нашри.
«Ҳеч кимга сир эмаски, америкалик учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчилари бу борада етакчилардан бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан уларга маълум қизиқиш билдирилмоқда, бироқ бугунги кунга қадар PUMA-RQ 20 учувчисиз учиш аппаратини сотиб олиш масаласи кўтарилмаган», — дейилади Мудофаа вазирлигининг хабарида.
Бундан аввал, Американинг AeroVironment мудофаа компанияси жорий йил декабрига қадар Ўзбекистонга АҚШнинг ташқи ҳарбий сотув (FMS) дастури доирасида жами 8,54 миллион доллар эвазига учувчисиз учиш аппаратларини етказиб бериши ҳақида хабар берилган эди.
Шарҳлар