Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги уриб туширилган афғон ҳарбий вертолёти ҳақидаги янгиликни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани ҳақидаги хабар тарқалди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
“ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий маълумотларга таянишни сўраймиз. Асоссиз ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтамиз”, — дея хулоса қилади вазирлик.
Улашиш:
Шарҳлар