Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво маркази биткоинлар ва ноткоинлар билан савдони маъқулламайди
Биткоинлар, ноткоинлар ва бошқа шунга ўхшаш криптовалюталар билан савдо қилиш исломда шариат томонидан маъқулланмайди, дея маълум қилади Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво маркази.
Криптовалюталарда шариат томонидан пулга қўйиладиган талаблар учрамайди.
Улар ишлаб чиқарилмагани ёки давлат томонидан расман тан олинмагани, нархларнинг кескин ўзгарувчанлиги ва уларда қимор ўйинлари белгиларининг мавжудлиги улар билан муомала қилишнинг тақиқланишига асос ҳисобланади, – дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳозирда фақат электрон шаклда мавжуд бўлган криптовалюталар вақт ўтиши билан шариат қонунлари бўйича товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ мос келиши мумкинлиги қайд этилади. Шундагина улардан фойдаланиш ҳақидаги фикр ўзгариши мумкин.
Мусулмонлар бу пул ҳалол бўлгунга қадар савдо қилишдан тийилишлари керак, дейилади хабарда.
Шарҳлар