Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган давлатлар қаторидан ўрин олди
Янгиланган Global Hunger Index рўйхатига кўра, Ўзбекистон очлик даражаси энг паст бўлган 22 давлат қаторидан жой олди.
Тадқиқот маълумотлари бўйича, Ўзбекистон аҳолисининг 2,5 фоиздан камроғи тўйиб овқатланмасликдан азият чекади. Болаларнинг 6,5 фоизи бўйи паст, 2,4 фоизи эса ориқлаш бор. Беш ёшгача бўлган болалар ўлими даражаси 1,3% дан ошмайди.
Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида вазият қандай:
– Қозоғистон – 25-ўринда;
– Қирғизистон – 36-ўринда;
– Туркманистон – 50-ўринда;
– Тожикистон – 65-ўринда.
Очлик билан боғлиқ мураккаб вазият мос равишда 125, 126 ва 127-ўринларни эгаллаган Чад, Яман ва Сомалида қайд этилган.
Улашиш:
Шарҳлар