Ўзбекистон олтин сотувчи мамлакатлар рўйхатида етакчилик қилмоқда
2024 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон 12 тонна ушбу қимматбаҳо металлни сотган ҳолда олтин сотувчи давлатлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, дейилади World Gold Council ҳисоботида.
Ўзбекистон Марказий банки ойнинг энг йирик сотувчиси номини сақлаб қолган ҳолда 12 тонна олтин сотди. Ўзбекистондан кейинги ўринни 4 тонна билан Иордания эгаллади.
Бу даврда олтиннинг етакчи харидорлари орасида 12 тонна билан Хитой, 6 тонна билан Қозоғистон ва 4 тонна Туркия билан қайд этилди.
Улашиш:
Шарҳлар