Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида беш поғона пастлади
2024 йилги Глобал қонун устуворлиги индекси ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 142 давлат орасида 83-ўринни эгаллаган.
Рейтинг ҳукумат ваколатлари чегараси, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик ва ҳимоя, қонунлар ижросининг назорати, фуқаролик ва жиноий одил судлов каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.
Қайд этилишича, бу Ўзбекистоннинг рейтингдаги позициясининг 2016 йилдан буён биринчи марта пасайиши бўлиб, 2023 йилга нисбатан мамлакат 5 поғонага пастлаган.
Улашиш:
Шарҳлар