Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форумида 5,9 млрд долларлик келишув имзоланди
Нур-Султан шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ва ҳамкорликдаги Ишбилармонлар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар беради.
Форум якунида умумий қиймати 5,9 миллиард долларга тенг бўлган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича савдо шартномалари ва икки томонлама битимлар имзоланди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда икки мамлакатнинг асосий вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этган.
Улашиш:
Шарҳлар