Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон электр энергияси ўчишининг сабаблари бўйича текширув ўтказади
Қирғизистон энергетика вазири Досқул Бекмурзаев Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон юз берган электр энергияси ўчишининг сабаблари бўйича текширув ўтказишини маълум қилди, деб ёзади Kloop.
«Менда ҳеч қандай версия йўқ [ўчиш бўйича] , ҳеч кимни айблашни ва олдиндан ваҳима қилиб гапиришни истамайман. Электр энергияси бор, қолгани – кейин», — деди вазир. У электр энергияси узилишидан кўрилган зарар ҳам кейинроқ ҳисобланишини билдирди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё энергетика ҳалқасидаги носозликка қарамасдан Қирғизистоннинг ушбу энергетика бирлашмасини тарк этиш нияти йўқ.
«Марказий Осиё энергетика ҳалқаси ишончлиликни беради. Мамлакатлар ўз режимларини тиклаганидан кейин ҳамма энергетика ҳалқасига қайтади. Бу кутилмаган воқеа бўлди», — деди Бекмурзаев.
РИА Новости агентлигининг Ўзбекистон Энергетика вазирлигидаги манбага таянган ҳолда маълум қилишича, мамлакат ушбу вазият сабабди Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатган.
Шарҳлар