Ўзбекистон парламенти Сенатининг спикери Танзила Нарбаева Бишкекка келди
23 май куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Бишкек шаҳрига келди. Қирғизистон Жогорку Кенеши матбуот хизматининг хабар беришича, уни аэропортда Жогорку Кенеш вице-спикери Жамила Исаева кутиб олган.
Нарбаева “Марказий Осиё иқтисодиётида аёлларнинг роли: рақамли, ижтимоий ва экологик инновацияларни илгари суришда етакчилик” мавзусидаги Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг йиғилишида иштирок этади.
Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Танзила Нарбаева, Қозоғистон парламенти Мажилиси раисининг ўринбосари Дания Еспаева, Туркманистон Межлисининг фан, таълим, маданият ва ёшлар сиёсати бўйича қўимтасининг раиси Бахар Сейидова бошчилигидаги делегациялар қатнашади. Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оила масалалари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Фируза Нуруллозода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси онлайн тарзда иштирок этади.
Шарҳлар