Ўзбекистон Покистонга тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклайди
2024 йил 15 ноябрдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни тиклайди.
Ўзбекистон ва Покистон шаҳарлари ўртасида янги ҳаво йўналишларини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистоннинг Покистондаги консули Нажиб Воҳра бу минтақалар ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.
У вақт ишбилармонлар учун асосий ресурс эканлигини, янги рейс ишбилармонлик ташрифларига сарфланадиган вақтни сезиларли даражада қисқартириши, бу икки томонлама муносабатларни жадал ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш имконини беришини таъкидлади.
Улашиш:
Шарҳлар