Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Ашхободга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 10 октябрь куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳрининг бош режаси тақдим этилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар