Ўзбекистон президенти автосаноат соҳасида муҳокамалар ўтказди
Ўзбекистон раҳбари мамлакат автосаноати соҳасидаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш зарурлигини билдириб, келгуси ҳафтада кўриб чиқиладиган масалаларни эълон қилди.
«Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда», – деди президент Шавкат Мирзиёев.
Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.
Автомобиль харид қилиш учун олдиндан пул тўлаб қўйиб, автомобилини ўз вақтида ололмаётганларнинг муаммолари алоҳида муҳокамани талаб қилади.
UzAuto Motors компанияси 20 декабрдан 1 февралгача Nexia, Spark, Cobalt, Lacetti автомобилларини сотишга аризалар қабул қилишни тўхтатганди. Ярим ўтказгичларни етказиб беришдаги узилишлар ҳамда портлар ва темир йўл йўналишларидаги ташувлар билан муаммолар сабабли шундай қарор қабул қилинганди.
Шарҳлар