Ўзбекистон Президенти Греция Бош вазири билан учрашди

Foto: Prezident matbuot xizmati

Боку шаҳридаги CОП29 саммити доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Греция Бош вазири Кириакос Митсотакис билан учрашув ўтказди. Суҳбатда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, фармацевтика, электротехника ва қишлоқ хўжалигида қўшма лойиҳалар яратиш зарурлиги қайд этилди. Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилди.

Келгуси йилда сиёсий маслаҳатлашувларни Афина шаҳрида, иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини эса Тошкентда ўтказишга келишиб олинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.