Ўзбекистон президенти “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади
27 январь куни Шавкат Мирзиёев видеоанжуман шаклида ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади.
Президент матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, учрашув кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама муносабатларни янада кенгайтириш, минтақавий боғлиқликни кучайтириш ҳамда минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.
«Савдо, саноат кооперацияси, “яшил” иқтисодиёт, инновациялар ва рақамли технологиялар, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида амалий ҳамкорликни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади».
Саммит якунида дўстлик муносабатларини ва устувор йўналишларда узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган Деҳли декларациясини қабул қилиш кўзда тутилган.
Шарҳлар