Ўзбекистон президенти мамлакатларни Афғонистон активларининг музлатилишини бекор қилишга чақирди

Источник: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон президенти жума куни Қобулдаги Толибон ҳукумати билан мулоқотни енгиллаштириш учун бошқа мамлакатларни чет эл банкларида сақланаётган Афғонистон активларининг музлатилишини бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

Афғонистонда ҳокимият толиблар қўлига ўтганидан кейин АҚШ президентининг маъмурияти афғон ҳукуматининг Қўшма Штатлардаги ҳар қандай активлари толибларга берилмаслигини билдирди. Халқаро валюта жамғармаси Афғонистон кредиторнинг ресурсларидан фойдаланмаслигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев ШҲТ учрашувида чиқиш қилар экан, блок ва толиблар ўртасида музокараларга ҳамда экстремизм ўсишининг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларга чақирди. Унинг сўзларига кўра, афғон активларининг музашини бекор қилиш ушбу мақсадларга эришишда ёрдам бериши мумкин.

«Гуманитар вазиятни инобатга олган ҳолда, Афғонистоннинг чет эл банкларидаги ҳисобрақамларининг музлатилишини бекор қилиш имкониятини ўрганишни таклиф қиламиз», – деди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.