Ўзбекистон президенти Наманган вилоятида болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолатдан қаттиқ ташвишда

Фото: Пресс-служба президента

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда ва улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди, деб ёзади давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Унинг сўзларига кўра, президент бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.

Аввалроқ Наманган вилоятида 71 нафар бола «Антиструмин» №100 (калий йодиди) препарати билан заҳарланганидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги текширув якунлангунга қадар фойдаланишга тақиқ жорий қилгани ҳақида хабар берилган эди. Тақиқ лаборатория синовлари натижалари олинмагунича амал қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.