Ўзбекистон президенти Nebras Power билан узоқ муддатли инвестицион дастурни қабул қилишни таклиф этди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Доҳа шаҳрига келгач, “Nebras Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад ал-Ҳажрийни қабул қилди.
Тошкент вилоятида 600 МВт қувватли энергия сақлаш тизимларини яратиш ҳамда Қорақалпоғистонда 1 ГВт қувватли шамол электр станциясини ишга тушириш бўйича қўшма режалар муҳокама қилинди. Узоқ муддатли шериклик дастурини қабул қилиш, унга, энг аввало “яшил” энергетикага доир истиқболли лойиҳаларни киритиш юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев “Al Mirqab Capital” холдинг компанияси ижрочи директори Саиф ур-Раҳмон Хонни ҳам қабул қилди.
Томонлар, компания томонидан Тошкент вилоятида логистика маркази, Бухоро шаҳрида меҳмонхона-конгресс мажмуасини қуриш, мамлакатимизда электр ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга инвестиция киритиш режалари кўриб чиқилди. Инвестиция лойиҳалари қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.
Шарҳлар