Ўзбекистон президенти Қозоғистонга ҳамдардлик номасини йўллади

Фото: МЧС Казахстана

Ўзбекистон президенти  Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан Қозоғистон президенти ва қардош Қозоғистон халқига таъзия йўллади. Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради президентнинг матбуот котиби.

“Семей ормани” қўриқхонасидаги йирик ўрмон ёнғинини бартараф этиш чоғида давлат ўрмон табиат қўриқхонасининг 14 нафар ходими ҳалок бўлган. Яна бир киши йўқолган.

Қозоғистон президенти Абай вилоятига учиб кетган, унинг Вьетнамга ташрифи кейинга  қолдирилган.

12 июнь куни Қозоғистонда умумхалқ мотам куни эълон қилинди.

10 июнга ўтар кечаси Greenpeace халқаро нодавлат экология ташкилоти Абайдаги ёнғин ҳудуди бўйича сайёрамиздаги энг йирик ёнғин эканлигини маълум қилди. Бу маълумотлар ёнғинлар харитасида пайдо бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.