Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради

Источник: unsplash.com

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 ва 18 август кунлари Саудия Арабистонига ташриф буюради. Бу ҳақда 15 август куни унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, деб ёзади «Фергана» нашри.

Асадовнинг қайд этишича, Ўзбекистон президенти Сайдия Арабистонига мамлакат қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Аль Сауданинг таклиф билан бормоқда.

“Ташриф дастурига мувофиқ, Жидда шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Музокара иштирокчилари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. “Яшил иқтисодиёт”, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, инновациялар, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилади. Учрашув якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг катта пакети имзоланиши кутилмоқда”, — деди Асадов.

Шунингдек, у Ўзбекистон раҳбари Саудиянинг етакчи компаниялари ва нуфузли халқаро тузилмалар – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки раҳбарлари билан учрашишини маълум қилди.

Мирзиёев мусулмонлар учун муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларини зиёрат қилиши кутилмоқда.

Бу Ўзбекистон Президентининг сўнгги 30 йил ичида Саудия Арабистонига илк ташрифи бўлади.

Саудия Арабистони ҳозирда Ўзбекистон энергетика соҳасига энг йирик хорижий инвесторлардан бири ҳисобланади. Бунга кўп жиҳатдан «ACWA Power» компаниясининг мамлакатдаги муваффақиятли фаолияти туфайли эришилди, унинг умумий қиймати 2,5 миллиард доллардан oshadi. Ҳозирги кунда қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда: Сирдарё вилоятида қуввати 1,5 ГВт бўлган буғ-газ электр станцияси қурилиши лойиҳаси ва Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт бўлган иккита шамол электр станцияси қурилиши лойиҳаси. Жорий йилнинг февраль ойида Қорақалпоғистонда қуввати 100 МВт бўлган яна бир шамол электр станцияси қурилиши бошланди.

Бундан ташқари, жорий йил бошидан буён Саудия тараққиёт жамғармаси Ўзбекистонда умумий қиймати қарийб 300 миллион долларлик 10 та лойиҳани молиялаштирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.