Ўзбекистон президенти Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди

Глава BYD и президент Узбекистана
Фото: president.uz

Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари компания президенти Ван Чуаньфу билан бирга Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Президент яқин истиқболда бозордаги талабдан келиб чиқиб моделлар қаторини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 минг донагача ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, компаниянинг мамлакатимизда “BYD” электр автобусларини йиғишни йўлга қўйиш, эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ва муҳандислик-сервис марказларини ташкил этиш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.

Ташриф чоғида компания Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилини етказиб берганининг рамзи сифатида давлатимиз раҳбарига YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.