Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи ноябрь ойига режалаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.
«Президентлар келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россия Федерациясига олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар», – дейилади хабарда.
Шунингдек, Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.
Улашиш:
Шарҳлар