Ўзбекистон реклама маҳсулотларини текин тарқатишни тақиқлашга қарор қилди
Ўзбекистонда оммавий реклама тадбирларини ташкил этиш, жумладан, товарларни текин тарқатиш ёки сотиш тақиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Ўзбекистондаги оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулот ва товар-моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланди ва бундай тадбирларни ўтказганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади,
Мазкур қарорга риоя этилишини назорат қилиш Миллий гвардия ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига юклатилди.
Аввалроқ, 1 июнь куни Ашхобод истироҳат боғи раҳбарияти 40 минг дона текин ўйинчоқлар тарқатиш акцияси ўтказишни режалаштирган эди. Бу тартибсизликлар, 10 балли тирбандлик ва тиқилинчларга олиб келди. Кейинроқ боғ раҳбарияти 15 суткалик қамоққа ҳукм қилинди.
Шунингдек, бир оз аввал Жиззахдаги “Наврўз” боғида 5000 та шар учирилишига чек қўйилгани ҳақда ёзган эдик.
Шарҳлар