Ўзбекистон россиялик туристлар учун оммабоп йўналишга айланди

Фото: Advantour

2023 йилда Ўзбекистон россиялик сайёҳлар орасида энг машҳур хорижий йўналишлар 10 талигига кирди, деб ёзади “РИА Новости”.

Йил давомида россияликлар туризм мақсадида хорижга 9,3 миллионта саёҳатни амаалга оширган. Бу ўтган йилга нисбатан 33 фоизга кўп, аммо пандемиядан олдингига нисбатан деярли икки баравар кам.

Энг машҳур йўналишлар қаторига Туркия, БАА, Миср, Таиланд, Арманистон, Хитой, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Куба киради.

Ҳаво қатнови чекланган шароитда Россиядан тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилаётган мамлакатларга парвозлар сони ўсишини кўрсатмоқда, дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.