Ўзбекистон Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаш билан боғлиқ резолюция бўйича овоз беришда қатнашмади
БМТ Бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан Россияга Украинадан ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиш талаби билдирилган резолюция лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда БМТ твиттерида хабар берилади, деб ёзади “Медуза”.
Лойиҳани 141 та мамлакат қўллаб-қувватлаган, беш мамлакат (Россия, Беларусь, Сурия, КХДР ва Эритрея) қарши овоз берган, яна 35 та мамлакат бетараф қолган. Ўзбекистон овоз беришда қатнашмади. Овоз беришда қатнашмаган мамлакатлар орасида Озарбайжон, Эфиопия, Марокаш, Венесуэла ва бошқаларни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Қайд этиб ўтамиз, резолюция лойиҳаси Россиядан Украина қарши куч ишлатишни тўхтатишни, шунингдек Украина ҳудудидан ўз қуролли кучларини халқаро тан олинган чегараларгача сўзсиз ва тўлиқ олиб чиқишни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, резолюция муаллифлари Москвадан мустақил Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишни рад этишни талаб қилмоқда ва барча томонларни Минск келишувига амал қилишга чақирмоқда.
Шарҳлар