Ўзбекистон ЎРВИ тарқалиши сабабли Туркманистон билан чегарадаги ўтказиш пунктини ёпди
Ўзбекистон 20 ноябрь куни минтақада тез тарқалаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) эпидемияси туфайли «Фароб-Олот» назорат-ўтказиш пунктини ёпиб қўйди, деб ёзади “Хроники Туркменистана”.
Туркманистон фуқаролари фақат Ўзбекистон ҳудудидан ўз ватанларига қайтишлари мумкин, ўзбек чегарачилари энди уларда амалдаги виза бўлса ҳам ўтишга рухсат бермаяпти.
Бу чегара пункти қанча вақт ёпиқ қолиши ҳозирча номаълум.
Уч ҳафта олдин ХТ журналистлари Туркманистондан Ўзбекистонга этник ўзбеклар кўчиши ҳақида хабар тарқатган эди. Шунда Туркманободдаги паспорт бўлими ходими чет эл паспортини олганлардан бирини Ўзбекистонга бормоқчи бўлса, шошилиши ҳақида огоҳлантирган, бироқ чегара яқинда ёпилишини сабабини айтмаган.
Шарҳлар