Ўзбекистон ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этмоқда
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида юқори технологияларни ривожлантириш ва ташкилот ҳудудида соддалаштирилган озиқ-овқат ҳаракатини таъминлаш бўйича янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этди. Бу ҳақда “Газета.uz” нашри ёзади.
«Бу соҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 2024 йилда Ўзбекистонда ШҲТга аъзо давлатлар минтақаларининг инновацион шериклик ҳафталигини ўтказиш, унда юқори технологиялар қўшма кўргазмасини ташкил этишни режалаштирганмиз», — дея қўшимча қилди Абдулла Арипов.
Минтақа давлатларининг ўзаро коммуникация алоқадорлиги ҳам ШҲТ ривожида муҳим омил бўлиб қолаётганини таъкидлади. Ўзбекистон ҳукуматининг раҳбари бугунги кунда «Шимол-Жануб» ва «Шарқ-Ғарбий» автомобиль йўлларини ривожлантириш бўйича стратегик лойиҳалар фаол илгари сурилаётганини эслатди.
У, шунингдек, ШҲТ мамлакатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тизимидаги узилишлар шароитида ташкилот ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳаракатининг соддалаштирилган механизмларини таъминлаши кераклиги ҳақидаги фикрни илгари сурди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон бош вазири ШҲТ давлатларини қулай минтақавий туризм маҳсулотларини ривожлантиришга таклиф этди. ШҲТ давлатларининг туризм маъмуриятлари, етакчи операторлари ва авиакомпаниялари, шунингдек, туризм соҳасидаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.
Шарҳлар