Ўзбекистон шаҳарларида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари бўйича тадқиқот

Базар
Фото: Anhor.uz

Anhor.uz нашри Ўзбекистон ҳудудларидаги бозорлардан ўнта озиқ-овқат маҳсулотининг нархи бўйича тузилган обзорни тақдим этади. Маълумотларни тўплаш методологияси бу ерда келтирилган.

Жорий ҳафтада маҳаллий ишлаб чиқарилган картошканинг энг юқори нархи Бухоро бозорида қайд этилиб 6000 сўмни, энг паст нархи эса Хоразм ва Навоийда 3500 сўмни ташкил қилди.

Пиёзнинг 1 кг учун энг юқори нархи Бухоро бозорида 4000 сўм, энг паст нархи эса Хоразмда 2000 сўмни ташкил қилди.

1 кг қизил сабзи учун энг юқори нарх Қаршида 5000 сўм, энг паст нарх Хоразмда 1500 сўмни ташкил қилди.

Шакарқамишдан олинган шакарнинг юқори нархи Тошкент шаҳрида 18 минг сўм, энг паст нархи Хоразмда – 13 минг сўм.

Лазер навли гуручнинг нархидаги фарқ 15 000 сўмни ташкил қилиб, Андижонда 30 000 сўм миқдорида, Хоразмда 15 000 сўм миқдорида қайд этилди.

1 дона товуқ тухумининг энг юқори нархи Навоийда 1800 сўмни, энг арзони эса Андижонда 1200 сўмни ташкил қилди.

Кунгабоқар ёғининг 1 литри Самарқандда 18 000 сўм, энг арзони Хоразмда 14 000 сўм миқдорида қайд этилди.

1 дона ёпилган ноннинг нархи Жиззахда 3000 сўм, энг юқори нархи Самарқандда 6000 сўмни ташкил қилди.

Мол гўштининг 1 килограмми учун энг юқори нарх Андижон шаҳрида 85 минг сўмни, энг паст нархи эса Хоразм ва Тошкент шаҳар бозорларида 75 минг сўмни ташкил қилди.

Суякли қўй гўшти Андижонда 95 минг сўм бўлса, энг паст нарх Нукусда — 65 минг сўм миқдорида қайд этилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.