Ўзбекистон Швейцария ҳукуматидан 1 млн донадан ортиқ ниқоб олди
Швейцария ҳукумати Ўзбекистонга 1 млн 145 минг дона респиратор тиббий ниқоблар партиясини тақдим этди. Бу ҳақда UzReport нашри ёзади.
Ушбу кўмак Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини англатади ва коронавирусга қарши курашиш учун тиббий таъминотни кучайтириш бўйича бебаҳо ёрдам ҳисобланади. Яқин кунлар ичида ниқоблар республиканинг соғлиқни сақлаш муассасаларига етказилади.
Улашиш:
Шарҳлар