Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирилаётган ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эга

Скриншот: OCCRP

Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров Дубайда 7,9 миллион долларлик кўчмас мулкка эга. Бу OCCRP ва бутун дунё бўйлаб 70 та оммавий ахборот воситалари томонидан олиб борилган текширувдан маълум бўлди.

Алишер Қодиров Ўзбекистон ҳукумати томонидан товламачилик ва фирибгарликда гумон қилиниб, қидирувга берилган. Унинг отаси 2019 йил июнь ойида солиқ тўлашдан бўйин товлаш, суд ишларини тергов қилиш ёки ҳал этишга аралашиш ва порахўрлик айби билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Журналист-текширувчиларнинг маълумотларига кўра, Алишер Қодировнинг Marina Plaza мажмуасида тўртта офиси бор, уларнинг қиймати 1,9 миллион доллардан 2 миллион долларгача.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.