Ўзбекистон судлари йўлларда одамларнинг ўлимида айбдор бўлган ҳайдовчиларнинг ҳукмларини юмшатмоқда

Фото: кадр из видео

Ўзбекистон “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокама ва шикоятларга сабаб бўлаётган ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисалари бўйича Олий суднинг статистика маълумотларини эълон қилишга қарор қилди.

Жиноят кодексининг “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” 266-моддаси 2-қисми (бир шахснинг ўлими) ва 3-қисми (икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлими) бўйича 2021-2023 йилларда Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов томонидан имзоланган суд статистика маълумотларига кўра, фақат 2023 йилнинг ўзида 546 та ҳолатда  (32%) 1682 кишига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Вазиятнинг диққатга сазовор томони шундаки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми “Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”га асосан “муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш билан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш, 3-қисми бўйича “муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш” билан жазолаш ва санкциялар аниқ кўрсатилган бўлиб, улар озодликни чеклаш ёки бошқа енгил жазони ўз ичига олмайди”.

“Ушбу статистика маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, «адолатли» судларимиз Ўзбекистон йўлларида одамларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган жиноятчиларга нисбатан енгилроқ жазоларни тайинламоқда”, – дейди «Эзгулик» жамияти.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.