Ўзбекистон сузиш федерациясининг собиқ бош котиби қариндошларини ташкилот маблағлари ҳисобидан Туркияга дам олишга юборган
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, Сузиш федерациясининг собиқ бош котиби қариндошларини ташкилот маблағлари ҳисобидан Туркияга дам олишга юборган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари сузишни ривожлантириш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган 15 кишини Туркияга дам олишга юборган. Бунга 405 миллион сўм сарфланган.
Бундан ташқари, масъул шахслар сохта буйруқлар асосида амалда ўтказилмаган ўқув-машғулот йиғинлари учун 458 миллион сўмни ўзлаштириб олган. Халқаро мусобақалар ва машғулотлар ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 миллиард сўм талон-торож қилинган ва мақсадсиз сарфланган. Ҳозирда назорат тадбирлари давом этмоқда.
Шарҳлар