Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси илк маротаба беш нафар спортчи билан Олимпиадада қатнашади
Бутунжаҳон таеквондо федерацияси (WТ) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар тақсимотини қайта шакллантирди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович +80 кг вазн тоифасида Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди. Никита Рафалович 2023 йил якунида эълон қилинган Олимпиада рейтингида олтинчи ўринда қайд этилган эди.
Шу тариқа, таеквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак Олимпия ўйинларида ўз тарихида илк бор 3 нафар эркак ва 2 нафар аёл спортчи билан қатнашадиган бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар