Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Германиянинг янги элчиси билан учрашди
Бугун, 23 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Германиянинг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер билан учрашди ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини кенгайтириш, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, янги иқтисодий алоқаларни яратиш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги элчи ва унинг жамоасини икки томонлама муносабатларнинг юксак салоҳиятига эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Улашиш:
Шарҳлар