Ўзбекистон терма жамоаси илк бор хоккей бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашади

Фото: Открытые источники

2025 йил апрель ойида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерациясининг матбуот хизмати хабар беради.

Хоккейчилар 2025 йилнинг 13 апрелидан 19 апрелига қадар Арманистонда бўлиб ўтадиган IV дивизионда қатнашади. Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳидан Арманистон, Эрон, Қувайт, Малайзия ва Индонезия терма жамоалари ҳам жой олади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон U18  ёшлар терма жамоаси III дивизионда ҳам ўйнаб дебют қилади. Мусобақа 2025 йилнинг 28 февралидан 6 мартига қадар Бангкокда бўлиб ўтади. U18 терма жамоаси Босния ва Герцеговина, Туркманистон, Таиланд, ЖАР ва Люксембурглик рақиблари билан куч синашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.