Ўзбекистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тан олинди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ўтган мавсумда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси хабар беради.
Унга ушбу нуфузли мукофот бугун Жанубий Кореяда бўлиб ўтган AFC Awards 2023 маросимида топширилди. Файзуллаев энг яхши ном учун курашда япониялик Гака Навата (“Камимура Гакуэн” клуби) ва кореялик Бэ Жун Хони (“Сток Сити”) ортда қолдирди.
Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг августида ЦСКА клубига ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 21 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.
Шарҳлар