Ўзбекистон тиббиёти ўсмоқда: Республикага 74,7 минг нафар чет элликлар даволанишга келган

Foto: Kun.uz

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2024-йилнинг январ-август ойларида жами 74,7 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34 минг нафарга ёки 83,6 % га ошган.

Жорий йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Тожикистон — 57 380 нафар;

Қозоғистон — 8 542 нафар;

Қирғиз Республикаси — 6 704 нафар;

Россия — 1 299 нафар;

Туркманистон — 672 нафар;

Туркия — 27 нафар;

Афғонистон — 20 нафар;

бошқа давлатлар — 84 нафар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.