Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Иттифоқ давлатига қўшилиши ҳақидаги Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди

Источник: БелТА

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги “Спутник” нашрида чоп этилган Ўзбекистоннинг Иттифоқ давлатига қўшилиши ҳақидаги Беларусь президентининг сўзларига муносабат билдирди. Ҳозир ушбу давлатга Россия ва Беларусь киради.

28 апрель куни Беларусь президенти Александр Лукашенко Россиянинг Воронеж области губернатори Александр Гусев билан учрашув чоғида собиқ совет республикалари Иттифоқ давлатига қўшилишига ишонч билдирганди.

Ўзбекистон ТИВнинг қайд этишича, «Сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда».

«Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз. Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.